Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилияда қуролланган жиноятчиларни жойида йўқ қилишга қарор қилинди
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳри кўчаларини вазифаси қуролланган жиноятчиларни воқеа жойида ўлдиришдан иборат бўлган ўқчилар патрул қилади. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди.
Автоматик қуролга эга бўлган бундай мутахассислар жамоаси шаҳар харобаларида полиция билан бирга ҳаракат қилади. Дастлаб уларнинг сони 120 нафар бўлади ва жуфт-жуфт қилиб тақсимланадилар. Жуфтликдан бири қўлида қуроли бўлган жиноятчиларни ўққа тутади, иккинчиси эса шеригининг хатти-ҳаракати қонунийлигини исботлаш учун бўлаётган воқеани камерага ёзиб олади.
Жиноятчиликни қатъий бостириш дастури амалдаги судья ва 2019 йил январда Рио-де-Жанейро губернатори лавозимини эгаллайдиган Уилсон Витцел ташаббуси билан олиб борилмоқда. “Баённомага кўра, улар қўлида қуроли бўлган исталган одамни жойида йўқ қиладилар. Кўчага қурол билан чиқадиганлар бошқаларнинг ҳаёти учун қайғурмайдилар, улар йўлларида турадиган ҳар қандай одамни ўлдиришга тайёрлар”, деб айтган Витцел.
Бразилияда 2017 йилда деярли 64 мингта қотиллик қайд қилинган. Бу кўрсаткич дунёнинг исталган давлатидагидан кўпроқдир.
Мавзуга оид
14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган
20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди
10:40 / 05.05.2025
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди
19:37 / 01.05.2025