Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бувайда “Мега парк”ида водийдаги энг баланд чархпалак аттракциони иш бошлади
Юртда байрам шукуҳи кезиб юрган айни кунларда Фарғона вилояти, Бувайда туманининг маркази Янгиқўрғон шаҳарчасидаги “MEGA PARK” маданият ва истироҳат боғи аҳоли билан гавжум.


“MEGA PARK”да куни кеча водийда энг баланд бўлган чархпалак аттракциони қуриб битказилиб, истироҳат боғига ташриф буюрган меҳмонлар учун хизмат кўрсата бошлади.



“Хитой давлатидан келтирилиб, мутахассислар томонидан қуриб битказилган чархпалак аттракционнинг баландлиги 52 метрни ташкил этиб, водийда энг катта ва баланди ҳисобланади. Тошкентда “Локомотив” боғидагина бизнинг қурилмамиздан “бўйдор” чархпалак мавжуд”, дейди “MEGA PARK” раҳбари Муйдинжон Ғафуров.
52 метрлик маҳобатли чархпалак сўнгги технология ютуқлари асосида қурилган бўлиб, жуда чиройли ва кўркам. Оқшом пайти ундаги турли ранглардан ташкил топган чироқлар ёниб, истироҳат боғига янада чирой қўшиб турибди.


Элмурод Эрматов, Фарғона
KUN.UZ мухбири
Мавзуга оид
14:25 / 05.03.2021
Бувайдадаги қотиллик: оиладаги нотинчлик куёв қайнотани ўлдиришига олиб келди
12:02 / 05.08.2020
Фарғонада ўғит олмоқчи фуқарони 25 000 долларга «ухлатишди»
16:07 / 02.09.2019
Фарғонадаги тўйхонада юз берган жанжал пичоқбозлик билан тугади
09:55 / 04.05.2019