Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент 28 декабрь куни парламентга мурожаат қилади
28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги симпозиумлар саройида ўтказиладиган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасига мурожаат қилади. Бу ҳақдаги маълумотни Kun.uz манбалари тасдиқлади.
Президент мурожаатномаси соат 10:00дан «O‘zbekiston24» ва «O‘zbekiston» телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Йиғилишда янги йилга ном берилиши ҳам кутилмоқда.
Президент 2017 йилнинг 22 декабрида ҳам Олий Мажлис палаталарининг қўшма йиғилишида парламентга мурожаат қилган, йиғилиш жонли эфирда намойиш этилганди.
Президентнинг ўтган йилги мурожаатномаси 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланганди.
Мавзуга оид
10:04 / 12.05.2025
“Моно-марказларда ўқитилган 74 минг киши иш билан таъминланмаган” – депутат
15:35 / 11.05.2025
Парламентда кўпчилик блоки тузилди. Энди мухолифат ҳам пайдо бўладими?
08:56 / 25.04.2025
Ўзбекистонни қизамиқдан холи ҳудуд мақомини тиклаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди
19:36 / 22.02.2025