Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда аёллардан ташкил топган 620 километрлик “жонли” девор ҳосил қилинди
Ҳиндистоннинг Керала штатида миллионлаб аёллар гендер тенгҳуқуқликни талаб қилган ҳолда бир қатор тизилишиб туришиб 620 километрлик “жонли” девор ҳосил қилишди. Бу ҳақда India Today нашри хабар берди.
Кераланинг 14 округидаги аёллар автомобил йўллари бўйлаб тизила бошлашган. Натижада девор Касарагод шаҳридан штат пойтахти Тривандрумгача чўзилган.
Таъкидланишича, умумий ҳисобда акцияда 3 млнга яқин аёл, жумладан актрисалар ва сиёсий етакчилар иштирок этган.
Маълум қилинишича, акция олий суднинг индуистлар учун муқаддас саналган Сабаримала зиёратгоҳи иши бўйича чиқарган қарорини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкиллаштирилган. Зиёратгоҳда Айяппан маъбуди ибодатхонаси жойлашган.
Анъанага кўра, туғуруқ ёшидаги аёлларга ибодатхонага ташриф буюриш тақиқланган. Бу ибодатхонага фақатгина кекса ёшдаги аёллар ва кичик ёшли қизчаларга киришга рухсат берилган.
Олий суд аёлларнинг диний жойларга қўйилмаслиги уларнинг конституциявий ҳуқуқларини бузади, деб ҳисоблаб, ўз қарори билан кўп асрлик анъанага чек қўйган. 18-22 октябрь кунлари ибодатхона тарихда илк бор ҳам эркаклар, ҳам аёллар учун очиқ бўлган. Бироқ радикал кайфиятдаги зиёратчилар аёллардан бирортасига ибодатхонага яқинлашишга йўл бермаган.
Полиция аёлларнинг муқаддас қадамжога ташриф буюра олишларини таъминлаш мақсадида вазиятга аралашган. Бунга жавобан оломон полицияга тош улоқтира бошлаган, шундан кейин тўқнашувлар бошланган. Воқеадан сўнг ибодатхона номаълум муддатга ёпилган, 5 ноябрда эса ибодатхона маъмурияти уни бир неча кунга очишга қарор қилган.
Полиция ва суд қарорига қарамай, 10 ёшдан 50 ёшгача аёллар ҳанузгача ибодатхонага кира олишмаяпти. Ушбу воқеа ҳинд матбуотида кенг ёритилган. Бу орада индуизмнинг энг консерватив вакиллари суд қарорини бекор қилиш юзасидан олий судга арзнома топширишган.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
21:32 / 21.05.2025