Жаҳон | 22:01 / 02.01.2019
7664
2 дақиқада ўқилади

Орхидеянинг янги тури аниқланди

Фото: The English Garden

Австриялик ботаник Антон Зидер Мадагаскарда янги, ўткир ҳидли орхидея турини аниқлади, дея маълум қилади National Geographic.

Фото: The English Garden

Олим ўз топилмасини Қиролликнинг Кью ботаника боғига топширган. Орхидея суратлари ва унинг спиртланган нусхаси Қироллиқ ботаника боғи илмий ходими Йохан Херманс томонидан ўрганиб чиқилди. 

У Cynorkis christae номини олган ўсимлик илм-фан учун янги эканини тасдиқлади. “Бу ҳақиқий топилма, - деди Йохан. – Ушбу орхидеянинг ажралиб турувчи томони унинг шампан ҳидига ўхшаш ширин ифори ҳисобланади”. 

Cynorkis christae ўсимлигининг гуллари йирик. Уларнинг аксарияти – оқ рангда, юқори барглари эса ёрқин-бордо рангида. 

Фото: The English Garden

“Бу орхидея аввалроқ топилмаганига ҳайронман, - дейди Йохан. – Эҳтимол, бунга унинг чекка ҳудудда ўсиши сабабдир”. Боз устига, гулни фақат бир ой давомида кўриш мумкин – ўсимлик фақат ёмғирлар мавсумида гуллайди”.

Мавзуга оид