Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига Ўзбекистон номзоди илгари сурилади
БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига 2021-2023 йилларга сайланиши учун Ўзбекистон номзоди илгари сурилади. Бу ҳақда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида айтилган.
Қайд этилишича, комплекс чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади. Режада:
БМТга аъзо давлатларнинг Ўзбекистоннинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига номзодини қўллаб-қувватлашга эришиш мақсадида улар билан музокаралар олиб бориш;
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва инсон ривожланиши соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида материалларни тайёрлаш
ва БМТга аъзо давлатлар ўртасида тарқатиш билан боғлиқ чора-тадбирлар амалга оширилади.
Бажариш муддати - йил давомида, ижро учун масъуллар - ТИВ, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, вазирлик ва идоралар.
Шунингдек, БМТнинг “Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида”ги конвенцияси қабул қилиниши илгари сурилади. Бу борада амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Бунда:
Конвенция лойиҳасини кенг миқёсда халқаро кўмак олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг БМТдаги доимий ваколатхоналари ва бошқа дипломатик ваколатхоналарида тақдимот ва давра суҳбатлари, брифинглар ўтказиш орқали мақсадли тушунтириш ишларини амалга ошириш назарда тутилади.
Бажариш муддати - йил давомида, ижро учун масъуллар - ТИВ, Олий Мажлис Сенати, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ёшлар иттифоқи, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази.
Мавзуга оид
10:48 / 22.05.2025
БМТ Ғарбий соҳилда дипломатларга қарата ўқ узилганини қоралади
21:49 / 21.05.2025
Сунъий интеллект дунёдаги ҳар тўртинчи иш ўрнига таъсир кўрсатмоқда — БМТ
20:16 / 20.05.2025
“Глобал иқтисодиёт қалтис паллада” — БМТ Трамп туфайли иқтисодий ўсиш прогнозини пасайтирди
23:35 / 14.05.2025