Жамият | 18:25 / 07.01.2019
14646
2 дақиқада ўқилади

Бўронда туғилганлар шамол эсишидан қўрқмайдилар

Аслида, биз одам болалари кучли бўрон остида – Одам Ато ёвуз шайтонга алданиб, Тангрига итоатсизлик қилган чоғида дунёга келганмиз. Дунёдаги илк ва энг қалтис хато эди у. 

Бўронни кўрган инсон агар ўзининг Ҳазрати Инсон эканини тан олса, шамоллардан – шайтон болаларидан қўрқмайди. Уларга терс боқади. Енгил шамоллар инсонга юзма-юз бориб, у томон бемалол эса олишининг ўзи инсон учун шармандали ҳолатдир. Аммо бўронга тик боқиб, шамолларга терс қараш учун инсон ҳар тарафлама тайёр бўлиши даркор. Гўё ҳар кун эсадиган шамол бизга умрнинг шамолдек тез ўтиб кетаётганини, вақти-вақти билан турадиган бўронлар Қиёмат олдидаги сур овозининг акс садосини эслатади. 

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

Аудио версиясини тинглаш

Ҳаётида қинғирлик бўлмаган инсонгина ҳар қандай бўронга бардош беради. Чунки у бўрондан сўнг Тангри олдида қандай туришни ҳам ўрганган, бунга пухта тайёргарлик кўрган бўлади. Оллоҳ таоло барчаларимизни ана шундай бандаларидан қилсин.

Заҳириддин Мансур

Мавзуга оид