Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Судьялик лавозимларига тайинлаш тартиби ўзгаради
2020 йил 1 сентябрдан бошлаб судьялик лавозимларига фақат судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсларида ўқишни муваффақиятли тамомлаган шахслар тайинланади. Бу Ўзбекистон президентининг “Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида кўрсатилган.
Ҳужжатга кўра, судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсларида ўқиш дастурини бажармаган ёки таклиф этилган судьялик лавозимини эгаллашни рад этган тингловчилар ўқиш даврида олинган стипендия суммасини Давлат бюджетига тўлиқ миқдорда қоплаб беради.
Судьяларни дастлабки муддатга тайинлашнинг амалдаги тартиби 2019/2020 ўқув йили тугагунга қадар сақлаб қолинади.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
13:31 / 29.04.2025