Спорт | 20:38 / 07.01.2019
24798
1 дақиқада ўқилади

Хабиб Нурмагомедов ўзидан анча тажрибали Фёдор Емельяненкога маслаҳат берди

Мутлақ жангчилик чемпионати (UFC) чемпиони Хабиб Нурмагомедов ҳозирда Bellator гран-приси финалига тайёргарлик кўраётган Фёдор Емельяненкога маслаҳат берди. 

Аввалроқ Instagram’да Емельяненконинг Нидерландиядаги машғулотлар вақтидаги спарринги видеоси жойлаштирилган. Нурмагомедов ушбу видеога изоҳ қолдирган.

“Шлем фойдадан холи бўлмасди, бу тайёргарлик вақтида жуда муҳимдир”, деб маслаҳат берган Хабиб анча тажрибали ҳамкасбига.

Емельяненконинг Раян Бэйдерга қарши финал жанги 26 январда Лос-Анжелесда бўлиб ўтади.

Мавзуга оид