Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда мамлакатдан чиқиш учун солиқ жорий қилинди
7 январдан бошлаб Японияни самолёт ёки кема билан тарк этувчи ҳар бир йўловчидан мамлакатдан чиқиш учун 1000 иен (10 доллар) миқдорида янги солиқ ундирилади. Бу қонун мамлакат фуқаролари ва мамлакатни тарк этувчи хорижликлар учун бирдек амал қилади.
Таъкидланишича, солиқ самолёт ёки кемалар нархига боғлаб қўйилади. 7 январгача чипталар сотиб олганлар солиқ тўламайдилар.
Ушбу солиқни тўлаш мамлакатда вақтинчалик тўхтаб, уни 24 соат ичида тарк этувчилар, кемалар ва самолётлар экипажлари, депортация қилинувчи шахслар, икки ёшгача бўлган болалар, дипломатлар, ҳукумат рейслари ҳамда об-ҳаво шароити туфайли Япония портларига кирувчи ва аэропортларига қўнувчи кема ҳамда самолётлар йўловчиларига истисно қилинади.
Япония ҳукуматининг ҳисоб-китобига кўра, 2020 йилгача Японияга ўртача 40 млн сайёҳ келади, бу эса ҳозирча бепул визалар берувчи ушбу мамлакатга катта даромад келтириши мумкин.
Маълум қилинишича, солиқдан олинадиган маблағ Япония халқаро аэропортларининг ўтказиш қобилиятини яхшилашга, сайёҳлик жойларининг жозибадорлигини оширишга ишлатилади.
Мавзуга оид
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
21:15 / 21.05.2025
Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳақидаги гапларидан кейин истеъфо берди
09:05 / 21.05.2025