Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖАРда поездлар тўқнашиши оқибатида 600 дан кўпроқ одам жароҳат олди
ЖАРнинг маъмурий пойтахти Преторияда иккита йўловчи поезди тўқнашуви оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, 600 дан кўпроқ одам жароҳат олди. Бу ҳақда 8 январда The Citizen нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, иккита локомотив Претория яқинидаги Mountain View станциясида соат 10 лар атрофида тўқнашиб кетган.
Тўқнашув вақтида поездларда 800 га яқин одам бўлган. Поездлардан бири тўқнашув оқибатида излардан чиқиб кетган.
Фалокатга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда. Маълум қилинишича, поездлардан бири станция платформасида турганда иккинчиси унга келиб урилган. Иккала поезд ҳам Mabopane станциясидан Преторияга йўл олаётган бўлган.
Воқеа сабаблари аниқлаштирилмоқда.
Мавзуга оид
07:39 / 22.05.2025
Тянжин–Тошкент йўналишидаги биринчи поезд жўнаб кетди
08:48 / 16.05.2025
Тошкентда поезд устида суратга тушмоқчи бўлган болаларни ток урди
18:00 / 25.04.2025
Тошкент—Хива йўналишида янги поезд вагонлари ҳаракати йўлга қўйилади
10:00 / 11.04.2025