Спорт | 20:30 / 10.01.2019
29842
2 дақиқада ўқилади

Осиё Кубогида плей-оффнинг илк иштирокчиси маълум бўлди

Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубоги ўйинлари давом этмоқда.

В гуруҳида Иордания ва Сурия терма жамоалари беллашди. Ўйин деярли тенг курашлар остида ўтган бўлса-да, иорданияликлар ўз имкониятларидан унумли фойдаланиб, рақиб дарвозасини 2 марта ишғол этишди.

Бу ғалабадан сўнг, Иордания 6 очко билан пешқадамликни мустаҳкамлади ва камида 2-ўринни олиши ойдинлашди. Бу эса иорданияликларнинг 1/8 финалига муддатидан олдин чиққанини англатади.

Гуруҳнинг яна бир ўйинида эртага Австралия ва Фаластин беллашади.

Осиё Кубоги
В гуруҳи, 2-тур
10 январь
Иордания – Сурия 2:0

Голлар: Мусо Сулаймон (26), Хаттоб (43)
Иордания – Амир Шофий, Салам ал-Ажалийн, Анас Бани Ясин, Ториқ Хаттоб, Саййид Муржон, Фирас Шилбайя, Ясин Ал-Бахит, Баҳо Абдулраҳмон, Халил Бани Аттия, Мусо Сулаймон (Эрсан, 85), Юсуф Ар-Равашда (Самир, 52).
Сурия – Иброҳим Алма, Жиҳод Ал-Баур, (Ал-Мубайед, 82), Муаяд Ал-Ажан (с), Аҳмад Ас-Солиҳ, Абдулмалик Ал-Анизан, Фаҳад Юсуф (Калфа, 70), Тамир Ҳож Муҳаммад, Усмон, Мардикян (Ал-Мавас, 46), Умар Харбин, Умар Ал-Сома.
Огоҳлантиришлар: Мардикян (2), Ал-Анизон (33), Ал-Тамарий (80), Ал-Баур (80).

 

Мавзуга оид