Жаҳон | 08:54 / 11.01.2019
11470
1 дақиқада ўқилади

Кариб денгизида минглаб одамлар вирус сабабли қолиб кетмоқдалар

Фото: MATT CARDY/GETTY IMAGES

9 минг йўловчини сайр қилдириб юрган, дунёдаги энг катта круиз лайнерларидан бири Oasis of the Seas’да хавфли инфекция тарқалиши аниқланди. Бу ҳақда Daily Express нашри хабар берди. 

Кариб денгизи бўйлаб саёҳат қилаётган йўловчилардан 167 нафари ич кетиш ва кўнгил айнаш билан кечувчи Норуолк вирусига (ичак гриппи ҳам дейилади) чалиндилар. Шу сабабли сайёҳларга тиббий ёрдам кўрсатилмагунгача кемани тарк этиш тақиқлаб қўйилди. 

“Шифокорларимиз жабрланганларга рецептсиз берилувчи дори-дармон билан ёрдам беришга уринмоқдалар. Бу орада биз кўпроқ шифокорларни жалб қилишга ҳаракат қилмоқдамиз ва бор кучимиз билан кейинги асоратларнинг пайдо бўлиши эҳтимолини минималлаштирамиз”, деб айтган кемага эгалик қилувчи Royal Caribbean компанияси вакили Оуэн Торрес.

Мавзуга оид