Жаҳон | 11:24 / 12.01.2019
9996
1 дақиқада ўқилади

МРБ собиқ раҳбари АҚШ давлат котиби Помпеога танбеҳ берди

Фото: Global Look Press/ZUMA/Alex Edelma

МРБ собиқ раҳбари Жон Бреннан АҚШ давлат котиби Майк Помпеони танқид қилди, бунга унинг Қоҳирада қилган маърузасида собиқ президент Барак Обама ҳақидаги салбий сўзлари сабаб бўлди. Бу ҳақда MediaIte хабар қилмоқда.

Аниқлик киритилишича, Помпео Обаманинг терроризмга бўлган муносабати, шунингдек, унинг ташқи сиёсати ҳақида салбий фикрларни билдирган.

«Менинг ўйлашимча, Майк Помпео Қоҳирада айтган гапларидан уялиши керак. У мусулмонлар дунёси олдида собиқ президентни ҳақорат қилди», - дея маълум қилган Бреннан. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Помпео Украинада мустақил черков ташкил этилганини «тарихий ютуқ» деб атаганди.

Мавзуга оид