Спорт | 17:40 / 13.01.2019
4611
1 дақиқада ўқилади

Азар самарадорлик бўйича фақат Мессидан ортда қолмоқда

Фото: Getty Images

«Челси» яримҳимоячиси Эден Азар «Ньюкасл»га қарши ўйинда (2:1) Виллианга голли узатма берди.

Бельгиялик футболчи чемпионатда 20та голда иштирок этган (10 гол ва 10 голли узатма). Азар бу борада Европадаги топ-5 чемпионатларда иккинчи кўрсаткични қайд этмоқда.

Биринчи ўринда – «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси. Унинг ҳисобида Ла Лига ўйинларида урилган 16 гол ва 10 голли узатма мавжуд.

Бундан ташқари, Азар «Челси»га келганидан буён илк марта АПЛнинг бир мавсумида гол ва голли паслар сонини камида 10тага етказди.

У шунингдек, 2012/13 йилги мавсумдан буён лондонликлар жамоасининг камида 10тадан гол ва голли узатма муаллифи бўлган илк футболчисидир, охирги марта бундай кўрсаткич Хуан Мата томонидан қайд этилганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид