Ўзбекистон Мудофаа вазирига генерал-лейтенант ҳарбий унвони берилди
Ўзбекистон Президентининг фармонига биноан Ўзбекистон мудофаа вазири Абдусалом Азизов навбатдаги генерал-лейтенант ҳарбий унвони билан тақдирланди.
Шунингдек, мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари полковник Азизбек Икрамовга генерал-майор ҳарбий унвони берилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси президентининг фармонига мувофиқ, Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 27 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳарбий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди.
Бугун, 14 январь куни ана шу юксак мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев йиғилганларни Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаб, уларга мукофот топширишни юксак шараф деб билишини таъкидлади.
Мавзуга оид
13:48 / 04.10.2024
Ўзбекистон ДХХ раиси Абдусалом Азизов Остонада МДҲ давлатларидаги ҳамкасблари билан учрашди
20:59 / 09.09.2024
Полшада хизмат итларига ҳарбий унвон бериш бошланди
13:18 / 04.09.2024
«Хуросон вилояти»га қарши курашда Афғонистонга ёрдам кўрсатиш муҳим – Ўзбекистон ДХХ раиси
11:55 / 07.05.2024