Иқтисодиёт | 12:00 / 14.01.2019
30116
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилиши давом этмоқда

Ўзбекистон Марказий банки 15 январь куни учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 19,11 сўмга ошган ва 1 доллар 8356,18 сўмни ташкил этган.

1 евро курси 83,61 сўмга кўтарилган, 1 евро 9582,03 сўмга тенг бўлиб турибди.

1 Россия рубли 1,61 сўмга кўтарилди ва 124,97 сўмга етди.

Мавзуга оид