Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамшид Искандеров: «Пахтакор»да ўзимни кўрсатиш учун имконият беришмади»
«Локомотив» яримҳимоячиси Жамшид Искандеров Дубайда ўтказилган Москванинг «Спартак» (2:5) клубига қарши ўртоқлик ўйинидан сўнг, Kun.uz мухбирининг саволларига жавоб берди.
Ўйиндаги голлардан бирига муаллифлик қилган футболчи яқинда «Пахтакор»ни тарк этиб, «темирйўлчилар» сафига қўшилган эди.
«Мавсумга тайёргарлик яхши кечяпти. Спорт формамизни секин аста тиклаб бормоқдамиз. «Пахтакор» клуби билан шартномам тугагани сабабли эркин агент сифатида «Локомотив» сафига қўшилдим. Чемпион жамоада ўз иқтидоримни синаб кўришни мақсад қилдим.
Албатта, «Пахтакор» мухлислари менинг бу қароримдан хафа бўлишлари мумкин, лекин клуб раҳбарияти менга ишонч билдирмади, ўзимни кўрсатишга имконият деярли тақдим этилмади.
«Локомотив» ҳам ўз олдига доимо катта мақсадларни қўйиб келадиган профессионал жамоа, бу ерда яхши ўйинчилар тўпланган. Уларнинг кўпчилиги билан азалдан танишман, майдонга бирга ҳаракат қилганмиз.
Терма жамоанинг Осиё кубогидаги иштироки? Турманистонга қарши ўтган ўйинни стадионда жамоамиз билан кузатдик. Йигитлар жуда яхши ҳаракат қилишди. Рақибдан ҳар томонлама устунлигини намойиш қилишди. Яхши тайёргарлик кетаётгани кўриниб турибди. Ўйлайманки, кейинги ўйинларда ҳам уларга муваффақият ёр бўлади» - деди Искандеров.
Мавзуга оид
14:08 / 14.04.2025
«Пахтакор» яна ютқазди, пешқадам яна ўзгарди
13:44 / 30.03.2025
«Пахтакор» Тошкентда «Динамо»га ютқазди, ОКМК яққол пешқадам
03:09 / 12.03.2025
«Пахтакор» «Ал Ҳилол»га йирик ҳисобда ютқазиб, Элит ОЧЛни тарк этди
23:19 / 04.03.2025