Ўзбекистон | 13:42 / 17.01.2019
27344
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ғўзанинг янги нави яратилди

Хоразм Маъмун академиясининг селекционер олимлари томонидан олиб борилган илмий тадқиқотлар натижасида ғўзанинг янги - «Ният» нави яратилган. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлиги хабар берди.

қайд этилишича, ушбу нав толасининг технологик кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги «Агросаноат мажмуида хизмат кўрсатиш маркази» унитар корхонаси лабораториясида таҳлил қилинган.

Лабораторияга 2018 йилда етиштирилган пахта ҳосилидан тола намуналари етказиб берилди. Пахта толаси намуналари сифат кўрсаткичлари лабораторияда HVI тизими орқали синовдан ўтказилди. 

Таҳлилларнинг кўрсатишича, ушбу яратилган янги навлар толасининг сифати унга саноат ишлаб чиқариши томонидан қўйилган талабларга жавоб беради. Ният ғўза навини 2019 йилда Хоразм вилоятининг айрим туманларида синов шарти билан экишга рухсат берилди.

Интеллектуал мулк агентлиги томонидан Маъмун академиясига ўсимлик нави учун патент берилди, ушбу нав муаллифлари Д. Аккужин, Ш. Қодиров, И. Абдуллаев, Ф. Жуманиёзов, У.Абдураҳимов, Р. Машарипова, Б. Ўриновлардан иборат.

Мавзуга оид