Ўзбекистонликлар асосан қайси давлатларга кўчиб кетаётгани маълум бўлди
2018 йил январь-декабрь ойларида Ўзбекистон бўйича кўчиб келганлар сони 160,0 минг кишини (157,2 минг киши республика ҳудудларидан, 2,8 минг киши хорижий мамлакатлардан), кўчиб кетганлар сони эса 176,2 минг кишини (157,2 минг киши республика ҳудудларига, 19,0 минг киши хорижий мамлакатларга) ташкил этди.
Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, миграция сальдоси минус 16,2 минг киши бўлиб, 2017 йилнинг мос даврида минус 18,6 минг киши бўлган.
Миграция сальдосининг юқори даражаси Тошкент вилоятида (минус 5,6 минг киши), Қашқадарё вилоятида ва Қорақалпоғистон Республикасида (минус 4,2 минг киши) ва Самарқанд вилоятида (минус 3,7 минг киши) қайд этилди.
Миграция сальдосининг ижобий даражаси Тошкент шаҳрида (плюс 15,3 минг киши) кузатилди.
2018 йил январь-декабрь ойларида доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасига хорижий мамлакатлардан кўчиб келганлар сони 2849 кишини ташкил қилди. Бу борада етакчилик Тожикистонда - 28,1 фоиз. Кейинги ўринлардан Қозоғистон (27,5 фоиз), Россия (24,1 фоиз), Қирғизистон (9,7 фоиз) ва бошқа давлатлар (10,6 фоиз) жой олди.
2018 йил январь-декабрь ойларида доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганлар сони 19006 кишига тенг бўлди. Бунда етакчилик Россияда - 47,2 фоиз. Кейинги ўринлардан Қозоғистон (47,1 фоиз), АҚШ (1,2 фоиз), Исроил (0,7 фоиз) ва бошқа давлатлар (3,8 фоиз) жой олди.
Мавзуга оид
20:50 / 26.09.2024
Рус тилини билмайдиган мигрантларга фуқаролик берилмайди – Россия ИИВ
18:28 / 25.09.2024
Туркияда яшаш учун рухсатнома олган ўзбекистонликлар сони маълум бўлди
20:09 / 20.09.2024
Қозоғистонда хорижликларни депортация қилиш қоидалари кучайтирилиши мумкин
20:25 / 19.09.2024