Жаҳон | 15:12 / 23.01.2019
13202
1 дақиқада ўқилади

Беш давлат Донецкдаги самолёт ҳалокатига айбдорларни таъқиб қилишни молиялаштиришга қарор қилди

Фото: Global Look Press / Ria Novosti / ZUMAPRESS.com

Австралия, Нидерландия, Бельгия, Малайзия ва Украина вакиллари MH17 рейси билан парвоз қилган Boeing 777 самолёти ҳалокатига айбдор деб топилган шахсларни таъқиб қилишни молиявий қўллаб-қувватлаш механизмини тузишни кўзда тутувчи меморандум имзолади. 

Молиявий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш учун меморандум қатнашчилари молиявий назорат қўмитасини тузишга келишиб олишди. Унга мазкур беш давлат вакиллари кирди. Бундан ташқари, ушбу ҳалокатда ҳеч бўлмаганда бир нафар фуқароси ҳалок бўлган бошқа давлатлар вакиллари ҳам қўмитага аъзо бўлиши мумкин.  

Беш давлат вакиллари самолёт ҳалокатига алоқадорликда гумон қилинганларнинг айбларини исботлаш билан боғлиқ илмий ва бошқа тадқиқотларни ҳамкорликда молиялаштирадиган бўлди. 

Бунда прокурорлар, судья ва гувоҳларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ харажатлар фақатгина Нидерландия ҳукумати томонидан қопланади. 

Boeing 777 самолёти 2014 йил 17 июлда Донецк яқинида уриб туширилган ва ўшанда 298 киши ҳалок бўлганди.

Мавзуга оид