Жаҳон | 14:55 / 24.01.2019
9358
1 дақиқада ўқилади

Лукашенко сохта хабарлардан шикоят қилди

Фото: РИА Новости / Виталий Белоусов

Беларусь президенти Александр Лукашенко Минск Россия билан ушбу давлат раҳбарияти қай даражадаги ҳамкорликка тайёр бўлса, шунга тайёрлигини билдирди ва ОАВни сохта хабарлар тарқатишдан тийилишга чақирди.

"Биз биродар Россия билан бу давлат раҳбарияти ўзаро ҳамкорликка қанчалик тайёр бўлса, шунчалик тайёрмиз. Фақат ҳар қандай сохта хабарлар, уйдирмалар, ОАВда турли мавзуларнинг чайналишига қаршимиз", деди Лукашенко Новосибирск области губернатори Андрей Травников билан учрашувда.

У Минскда беларуслар русларни дўппослашаётгани ҳақидаги хабарларга жавоб қайтариш вақти келганини билдирди.

"Аниқлашса, у ерда иккита аҳмоқ беларус бир-бирини туртиб юборган, муштлашишган, Интернетдан буни олишиб, марказий ОАВда кимдир рус кишисини дўппослади деб айлантиришди", деди Лукашенко Минск метросида содир бўлган жанжал ҳақида.
"У одамнинг русларга алоқаси йўқ... Демак, бу мавзуга талаб бор",-деди Беларусь президенти.

Мавзуга оид