Спорт | 15:49 / 25.01.2019
40127
2 дақиқада ўқилади

Беш карра олимпия чемпиони саратон касаллигига чалинди

Фото: Eduard Omedes /Mundo Deportivo

Сузиш бўйича Олимпия ўйинларининг беш карра чемпиони америкалик Натан Эдриан ишқибозларга саратон касаллигига чалингани ҳақида айтди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда. 

Спортчи шифокорлар унда бу касалликни қандай топишганини инстаграмдаги саҳифасида айтиб берди.

«Яқинда шифокорнинг олдига бордим, у ерда гриппдан эмланмоқчи эдим ҳамда ўзимни ёмон ҳис қилдим. Бир нечта тестлар ва мутахассис олдига ташрифларимдан сўнг, менда салбий кўринишдаги ўсимта борлигини билдим. Бироқ, биз уни вақтли топдик, мен даволанишни бошладим. Прогноз яхши», - дея таъкидлаб ўтди спортчи.

Шунингдек, унинг қайд этишича, спортни ташлаб кетиш ниятида эмас.

«Бир неча ҳафта ичида сувга қайтаман ва Токиодаги Олимпиадага тайёргарликни бошлайман. Шунингдек, эркакларнинг соғлиғига бепарво қараш бўйича стигмани бузишга ҳаракат қиламан. Энди режалаштирганимдан аввалроқ умумий соғлиқни сақлаш соҳасида маълум бир даражани олмоқчиман», - дея хулоса қилган Эдриан.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

A post shared by Nathan Adrian (@nathangadrian) on

Эслатиб ўтамиз, спортчи Пекиндаги Олимпиадада эркин усулда 4х100 метрга эстафетада, шунингдек, Лондон (100 м.га эркин усулда, эркин усулда 4х100 м.га эстафета, 4х100 м.га комбинацияланган эстафета) ва Рио-де-Жанейродаги Ўйинларда (4х100 м.га комбинацияланган эстафета) олтин медални қўлга киритган.

Мавзуга оид