Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда яна бир босқинчилар гуруҳи қўлга олинди
2019 йил 12 январь куни номаълум шахслар юзларига ниқоб кийган ҳолда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани “Ғаллакор” МФЙда яшовчи Ф.Қ.нинг уйига бостириб кирган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, улар бу шахс ва унинг турмуш ўртоғини қўллари билан жароҳатлаб, уйидан пул ҳамда қимматбаҳо буюмларни топа олмай, воқеа жойидан яширинганлар.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Чироқчи тумани “Сувлиқ” МФЙда яшовчилар ва Қамаши тумани “Рабод” МФЙда яшовчи шахс содир этганликлари аниқланиб, қўлга олинганлар.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда яна бир босқинчилар гуруҳи қўлга олинганди.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
21:12 / 18.04.2025
Тошкентда номаълум шахс сохта қурол билан банкни ўмармоқчи бўлди
16:04 / 26.03.2025