Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сорос Хитой етакчисини «очиқ жамиятлар»нинг асосий душмани деб атади
Америкалик миллиардер ва молиячи Жорж Сороснинг Давосдаги иқтисодий форум вақтида маълум қилишича, Хитой етакчиси Си Цзиньпин «очиқ жамиятларнинг энг хавфли рақиби» ҳисобланади. Сороснинг сўзлари South China Morning Post томонидан келтирилган.
Сороснинг таъкидлашича, Хитой дунёдаги ягона авторитар режим эмас, бироқ айнан шу давлат, унинг фикрича, «технологик жиҳатдан энг бой, энг кучли ва энг илғордир». Унинг қайд этишича, сунъий идрок соҳасидаги Хитой ишланмалари «авторитар режимга фойда олиш»га ёрдам бермоқда.
«Биз Хитой халқи, айниқса, Конфуций анъаналарига риоя қилишни хоҳлайдиган ишбилармон ҳамжамият ва сиёсий элитадан умид қилишимиз керак», - дея хулоса қилган Сорос.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой АҚШ разведкасининг янги стратегияси туфайли протест билдирганди.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025