Спорт | 22:10 / 26.01.2019
10455
1 дақиқада ўқилади

Япониялик теннисчи Australian Open финалидаги ғалабасидан сўнг жаҳон тенниси тарихига кирди

Фото: AP

Australian Open финалида чехиялик теннисчи Петра Квитова устидан қозонган ғалабасидан сўнг Наоми Осака жаҳон рейтингида биринчи ўринни забт этган илк япониялик теннисчига айланди.

Осака Квитовани 7:6 (2), 5:7, 6:4 ҳисобида енгди. Баҳс 2 соат 27 дақиқа давом этди.  

Осака жаҳон рейтингини бошқараётган илк япониялик бўлишдан ташқари, дунёдаги энг ёш биринчи ракетка ҳам бўлди. 21 ёшли Осака Улкан дубулға туркумидаги иккинчи совринини қўлга киритди. У биринчи совринни US Open финалида америкалик Серена Уильямсни енгганидан сўнг олганди.

2018 йил бошида Осака WTA рейтингида 72-ўринда жойлашганди.

Мавзуга оид