Жаҳон | 10:00 / 27.01.2019
8245
2 дақиқада ўқилади

Мадуро америкалик дипломатлар Венесуэлани тарк этганини маълум қилди 

Фото: EUTERS/Carlos Garcia Rawlins

Америкалик дипломатларнинг охирги гуруҳи Каракасни 26 январда тарк этди. Бу ҳақда Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакат ёшлари олдидаги нутқида айтиб ўтди. У мамлакат ташқи ишлар вазирлигига 30 кун ичида АҚШ билан икки давлатда мамлакатлар манфаатларини билдирувчи идоралар ташкил этилиши бўйича музокаралар бошлашга кўрсатма берган.   

Мадуронинг айтишича, ташкил этилажак ваколатхоналар Кубада йил давомида фаолият юритган ва АҚШ билан дипломатик муносабатларга эга бўлмаган идора каби бўлади. 

Аввалроқ Каракас ва Вашингтон 30 кун давомида ўзаро манфаатларни билдирувчи идоралар очилиши бўйича музокаралар олиб бориши маълум қилинганди. Бу вақт ичида миссияларнинг қолган ходимларига давлатларда қолишга рухсат берилади ва келишилган давр давомида улар дипломатик ҳуқуқларга эга бўладилар.

Агар 30 кун ичида келишувга эришилмаса, миссиялар ўз фаолиятини тўхтатади, икки давлат ўз манфаатларини билдиришни ишониб топширадиган ташкилотлар номларини айтади. Бу ҳолда қолган дипломатик ходимлар иккинчи давлат ҳудудини 72 соат ичида тарк этиши керак бўлади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид