Ўзбекистон | 12:40 / 27.01.2019
5886
2 дақиқада ўқилади

Шанхайда Ўзбекистон товар хомашё биржасининг савдо майдончаси очилди  

Фото: uzex.uz

Шанхай шаҳрида Хитойнинг Xinjiang Asia – Europe International Material Trade Center Co. LTD компанияси негизида Ўзбекистон Республика товар хомашё биржасининг (“ЎзРТХБ” АЖ) савдо майдончаси очилди.

Савдо майдончанинг расмий очилиш маросими 22 январь куни бўлиб ўтди. 

Янги савдо майдончаси Миллий кўргазма марказида жойлашган бўлиб, шуни таъкидлаш лозимки, ЎзРТХБ Куйтун ва Урумчи шаҳарларида ҳам қўшимча савдо офисларига эгадир.

Хитойда жойлашган биржанинг савдо майдончаларида биржа ва аукцион савдолари орқали экспорт-импорт операциялар амалга оширилишидан ташқари, Ўзбекистон ва Хитойнинг товар бозорларида фаолият юритишнинг турли йўналишлари, шу жумладан логистика ва бизнесни ахборот билан таъминлаш каби масалари бўйича консалтинг хизматлари ҳам кўрсатади.

Ҳозирги пайтда “ЎзРТХБ” АЖ нинг янги савдо нуқталари орқали сотиладиган товар позицияларнинг рўйхатини тузиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда. Хитойга экспорт қилинадиган маҳаллий маҳсулотларнинг дастлабки рўйхатига энергия манбалари ва нефть маҳсулотлари, полиэтилен, кимё маҳсулотлари, пахта толаси ва момиғи каби биржа товарлари киритилган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2018 йилда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 35,2% га ўсиб, 6,4 миллиард АҚШ долларини ташкил этган. Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида Хитойнинг улуши 19% ни ташкил этиб, Хитой Ўзбекистонинг асосий савдо шериги бўлиб қолди.

Мавзуга оид