Ўзбекистон | 10:51 / 28.01.2019
41707
1 дақиқада ўқилади

Сардор Умурзоқов инвестициялар ва ташқи савдо вазири этиб тайинланди

Фото: Ўзчармсаноат

"Ўзчармсаноат" уюшмаси раиси Сардор Умурзоқов Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда.

Аввалроқ, Ўзбекистон ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинлангани хабар қилинганди.

Маълумот учун: Сардор Умурзоқов 2018 йилнинг 1 июнь куни “Ўзчармсаноат” уюшмасининг раиси этиб тасдиқланганди. У бундан аввал “Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси бошқаруви раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган.

Сардор Ўктамович Умурзоқов 1977 йилнинг 23 ноябрь куни туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети (бакалавр) ва Рэдинг университетини (Буюк Британия, магистратура) тамомлаган.

2000-2003 йиллар давомида Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки тизимида (аввалига бош офисда, сўнг - Самарқанддаги бўлинмада) ишлаган. 2003 йилнинг ноябрида Европа тикланиш ва тараққиёт банкида (Лондон шаҳри) ўз фаолиятини бошлаган.

Мавзуга оид