Қандай қилиб фарзанд билан мулоқотни тўғри йўлга қўйиш керак?
Фарзандингиз билан муносабатларингиз қанчалик яқин ва ўзаро ишончга қурилган? «Ишларинг қалай?», «Мактабда ҳаммаси жойидами?» ва «Тушлик қилдингми?» қабилидаги саволларни айримлар тўлақонли мулоқот санашади.
Бошқача вазият ҳам бўлиши мумкин. Сиз жигарбандингиз билан чин дилдан мулоқот қилиш ва уни тинглашдан мамнунсиз, бироқ у барча диалогларни «илдизи билан кесиб ташлайди».
Мулоқотни қандай йўлга қўйиш керак?
Майкл Паркер ўзининг «Фарзандлар билан мураккаб мавзулардаги суҳбатлар» китобида ота-оналарга қуйидаги тавсияларни беради.
Бола – муҳокамаларнинг тенг ҳуқуқли иштирокчиси
Болани ўз фикрини баён этиш ва қарорлар қабул қилишда иштирок этадиган тўлақонли суҳбатдошлар қаторига ўтказиш зарур. Оилавий масалаларни ҳал қилаётганда фарзандларнинг сўзига қулоқ солмаслик ҳолатлари қанчалик тез-тез содир бўлади? Кучларнинг бундай тузилиши болани камситади. У жим бўлади ва ўзини қадрсиздек ҳис этади.
Мулоқотни қандай бошлаган маъқул?
Ота-оналар кўпинча болани суҳбатга қандай жалб этишни билишмайди.
Сиз қуйидагиларни амалга оширишингиз мумкин:
Кенг қамровли саволларни шакллантиринг.
Муқобил фикрни таклиф этинг
Боладан мисол келтириши ва ўз танловини очиб беришини сўранг.
Болага бирор масалада ўзини «билағон» каби ҳис этишга рухсат беринг.
Ҳис этиш чегараларини кенгайтиринг: воқеаларни яхши ва ёмон, тўғри ва нотўғрига ажратманг. Вазиятни ҳар томонлама тушунтиринг.
Ғайриоддий саволлар беришга ўргатинг
Механик саволларга ҳатто катталар ҳам механик жавоб беришади. Ғояларингизни шундай шакллантирингки, бола ўз жавобини тўлиқ очиб бера олиш имкониятига эга бўлсин. Уни ҳикоя қилиш ва вазиятни тушунтиришга унданг. «Нима учун?» саволини турли талқинларда тез-тез беринг.
Мавзуга оид
17:26 / 08.11.2024
“Эмбрионлар қаровсиз қолиб кетди” — ЭКУ орқали фарзанд кутган аёллар алданди(ми?)
15:52 / 25.10.2024
Малайзияда аёл касал эрига 6 йил ғамхўрлик қилди, аммо эркак соғайгач, уни ташлаб кетди
13:50 / 11.10.2024
50 ёшдан кейин оила қурганлар сони маълум қилинди
17:16 / 05.09.2024