Фан-техника | 14:18 / 28.01.2019
4538
1 дақиқада ўқилади

Subaru Япониядаги ягона заводи ишини қайта тиклади

Фото: EPA

Subaru автомобиль компанияси Ота шаҳрида жойлашган Япониядаги ягона заводи ишини қайта тиклади. Бу ҳақда Kyodo агентлиги хабар берди.

Корпорация ишлаб чиқаришни 16 январда, ҳамкорлардан бири томонидан етказиб бериладиган бутловчи қисмларда нуқсонлар аниқланганидан сўнг тўхтатиб қўйганди. Ушбу қисмлардан қатор моделлар, жумладан, Forester кроссоверини ишлаб чиқаришда фойдаланилади.

Хабар қилинишича, компания нуқсони бўлмаган янги бутловчи қисмларни сотиб олган. Заводнинг мажбурий тўхтаб қолиши натижасида 20 минг дона автомобиль ишлаб чиқарилмади.

Мазкур завод компания автомобилларининг 60%ини ишлаб чиқаради. Йил охирига қадар бу ерда 650 минг дона машина ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид