Инсоният учун энг асосий таҳдид маълум қилинди

Фото: Getty Images
Халқаро олимлар гуруҳининг хулосасига кўра, инсоният учун энг асосий таҳдидлар бу - семизлик, тўйиб овқатланмаслик ва иқлим ўзгариши. Шу билан бирга, бу муаммолар бир-бири билан боғлиқ ва глобал синдемияни шакллантиради. Бу ҳақда Science Alert нашри хабар бермоқда.
Тадқиқотчилар фикрига кўра, семизлик ва тўйиб овқатланмаслик бир хил сабабга эга - озиқ-овқат тизимининг камчилиги ҳамда фақат иқтисодий ўсишга қаратилган ва соғлиқ учун зарарли оқибатларни эътиборсиз қолдирадиган сиёсат.
Иқлим ўзгаришига таъсир қилувчи омиллар орасида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи қишлоқ хўжалиги саноати, транспорт, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва экотизимлар учун зарарли оқибатларга эътибор қаратмаслик бор. Барча учта глобал муаммони бирлаштириш уларни келтириб чиқарувчи сабаблар, жумладан, сиёсий «инерция» билан кураш усулларини ишлаб чиқишга ёрдам беради.
Бундай инерция ўзгаришларга жамоатчилик талабининг йўқлиги, нотўғри сиёсий қарорлар, шунингдек, озиқ-овқат ишлаб чиқариш бўйича йирик корхоналар манфаатларини илгари суришдан келиб чиқади. Тадқиқот муаллифлари корпорациялар таъсирини чекловчи глобал битим имзоланишини, шунингдек, сиёсий чоралар талаб қиладиган ижтимоий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш учун фонд ташкил этишни таклиф қилишмоқда.
Мавзуга оид

08:02 / 05.04.2025
Олимлар бонобо маймунларининг «тили»ни ўрганиб чиқишди

11:30 / 24.03.2025
Ўсмирларда интернетга қарамлик гиёҳванд моддаларга қарамлик билан тенглаштирилди

00:10 / 23.03.2025
Олимлар нима учун одамларда эрта болалик хотиралари йўқлигини тушунтирди

10:30 / 22.03.2025