Спорт | 22:51 / 29.01.2019
11261
1 дақиқада ўқилади

Неймарнинг «ПСЖ» ва «Барселона»даги ўйинлари таққослаб кўрилди

Бразилиялик ҳужумчи Неймар «ПСЖ» клубида «Барселона»га нисбатан жароҳатлардан кўпроқ азият чекмоқда.

24 январь куни футболчи Франция Кубогидан ўрин олган «Страсбур»га (2:0) қарши ўйинда товонини синдириб олган эди. Esporte Interativo хабарига кўра, Неймар камида 1 ой, кўпи билан мавсум охирига қадар сафдан чиққан бўлиши мумкин.

«ПСЖ» таркибида ўтказилган 1,5 мавсум давомида Неймар турли жароҳатлар сабабли 26та ўйинни ўтказиб юборди. «Барселона»да ўтказган 4та мавсумида эса футболчи атиги 21та ўйинни ўтказиб юборган эди, деб ёзади L'Equipe.

Эслатиб ўтамиз, Неймар 2017 йилда «Барселона»дан «ПСЖ» клубига 222 миллион евро эвазига ўтди. Жорий мавсумда у 23та ўйин ўтказиб, 20та гол урган ва 10та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид