Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испания кубоги. «Месталья»даги драмада Родриго бош қаҳрамонга айланди
Испания Кубогининг чорак финал жавоб учрашувлари бошланди.
Ўтган ҳафта биринчи ўйинда «Хетафе»дан 0:1 ҳисобида енгилган «Валенсия» жавоб баҳси якунига кўра кейинги босқичга чиқа олди. «Месталья»даги учрашувда ҳам «Хетафе» ҳисобни очди: 38-сониядаёқ меҳмонларнинг 36 ёшли ҳужумчиси Хорхе Молина гол урди. Аммо иккинчи бўлимда Родригонинг ҳет-триги «Валенсия»ни қутқарди.

Родриго 61-дақиқада ҳисобни тенглаштирган эди. Шундан сўнг ўйиннинг асосий вақти тугаганида ҳам умумий ҳисоб бўйича 2:1 бўлиб турган, «Валенсия» кейинги босқичга чиқиш учун иккита гол уриши керак эди. Қўшиб берилган 7 дақиқанинг иккинчи ва учинчи минутларида Родриго ана ўша уддалаб бўлмасдек туюлган вазифани бажарди: жарима майдони марказидан туриб, ўзига узатилган тўпларни дарвозага жойлаб қўйиб, жамоасини чорак финалга олиб чиқди.
Испания кубоги, 1/4 финал
29 январь
Валенсия – Хетафе 3:1 (0:1, 3:0)
Голлар: Родриго (60, 90+2, 90+3) - Молина (1)
Валенсия – Доменек, Гарай, Гайя, Пиччини (Ли Кан Ин, 71), Габриэл, Васс (Черышев, 56), Солер (Гамейро, 86), Парехо, Ферран Торрес, Санти Мина, Родриго.
Хетафе – Чичисола, Даконам, Антунеш, Суарес, Кабрера, Портильо (Дуро, 67), Фламини (Арамбарри, 57), Максимович, Кристофоро (Бруно Гонсалес, 78), Мата, Молина.
Огоҳлантиришлар: Мата (10), Суарес (20), Даконам (25), Портильо (43), Чичисола (44), Габриэл (45), Санти Мина (46), Гарай (68), Молина (84), Родриго (90+4), Арамбарри (90+7).
Четлатишлар: Даконам (74), Диакаби (90+10), Бруно Гонсалес (90+10).
Биринчи ўйин: 0:1
Кескин курашларга бой ўтган ўйин жанжал-тўполон билан якунланди.

30 январь
23:30. Бетис – Эспаньол (1:1)
01:30. Барселона – Севилья (0:2)
31 январь (Тошкентда 1 февралга ўтар кечаси)
01:30. Жирона – Реал Мадрид (2:4)
Мавзуга оид
02:38 / 03.04.2025
Испания кубоги. «Барселона» «Атлетико»ни яримфиналда қолдириб кетди. Финалда «Эл Класико» бўлади
03:01 / 03.03.2023
Испания Кубоги. «Барселона» Мадриддаги яримфиналда «Реал»ни мағлуб этди
15:34 / 17.04.2021
Англияда «Челси» - «Ман. Сити», Испанияда кубок финали, Италияда эса ЕЧЛ йўлланмалари учун кураш. Ҳафта ўйинлари анонси
08:41 / 01.03.2019