Спорт | 21:50 / 01.02.2019
17126
1 дақиқада ўқилади

Осиё Кубоги шахсий совринларини қатарлик футболчилар қўлга киритишди

Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубоги якунига етди. Финалда Қатар терма жамоаси Японияни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихида илк маротаба Осиё чемпиони бўлди.

Мусобақа ғолиби сифатида қатарликлар 5 миллион долларга эга бўлишди. Финалчи Япония – 3 миллион, яримфиналчилар БАА ва Эрон 1 миллион, қолган терма жамоалар 200 минг доллар мукофот олишди.

Япония энг интизомли терма жамоа сифатида Фэйр-плей совринини қўлга киритди.

Шахсий совринларнинг барчаси қатарлик футболчиларга насиб қилди.

Мусобақанинг энг яхши тўпурари – Али Алмуъиз (Қатар, 9та гол). 

Энг яхши футболчи – Али Алмуъиз (Қатар).     

Энг яхши дарвозабон – Саъд Аш-Шиб (Қатар).

Мавзуга оид