Спорт | 21:17 / 01.02.2019
19169
1 дақиқада ўқилади

Қатар терма жамоаси ҳужумчиси Осиё Кубоги рекордини ўрнатди

Қатар терма жамоаси ҳужумчиси Али Алмуиз Осиё Кубоги финалида Япония терма жамоаси дарвозасини ишғол қилди (ўйин давом этяпти, ҳисоб 2:0).

Бу 22 ёшли футболчининг мусобақадаги 9-голи бўлди. Натижада, Алмуиз Осиё Кубоги рекордини ўрнатди, деб хабар беради Opta Sports. 

Аввалги энг яхши натижа Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Али Даийга тегишли бўлиб, 1996 йилда у 8та гол урган эди.

Қайд қилиш жоизки, қатарликлар яримҳимоячиси Акром Афиф финалда 2та голли узатмани амалга оширди. Умумий ҳисобда эса унда 10та голли узатма бор.

12' GOAL! Qatar score! 1-0!

HE HAS DONE IT! Almoez Ali has broken Ali Daei's long-standing record with quite a marvellous finish! #AsianCup2019 #BringItAll #JPNvQAT pic.twitter.com/t9U3RGTQNP

— FOX Sports LIVE! (@FSAsiaLive) 1 февраля 2019 г.

Мавзуга оид