Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Фарғона шаҳар электр тармоқлари» раҳбари ва бош муҳандиси ушланди
Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
Унда «Фарғона шаҳар электр тармоқлари» АЖ раҳбари У.К. ва бош муҳандиси И.О.лар «А» хусусий корхонасига тегишли автомашиналарга газ қуйиш шохобчаси ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 5500 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 4000 АҚШ долларини хусусий корхона бош муҳандиси М.дан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан У.К. ва И.О.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) 2-қисми «в, г» бандлари билан (таъмагирлик йўли билан; бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
20:04 / 22.05.2025
Хоразмда солиқ инспекторига, Қашқадарёда эса суд экспертига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
17:02 / 15.05.2025
“Барибир шу ерга қурамиз”– Фарғона шаҳрида болалар майдончаси ўрнига “дом” қуриляпти
13:36 / 03.05.2025