Мэй Брюсселга бориб Brexit шартларини ўзгартиришга уринмоқчи
Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Лейбористлар партияси раҳбари Жереми Корбиндан уни қўллаб-қувватлашини сўради ва Брюсселда «Британия учун курашишга» ваъда берди. Сиёсатчи Brexit шартларини ўзгартириш бўйича музокараларни янгилаш учун Бельгияга боришни режалаштирмоқда. У бу ҳақда Telegraph газетасига ёзган мақоласида маълум қилди.
Мэйнинг ёзишича, Ирландия Республикаси (ЕИ аъзоси) ва Шимолий Ирландия (Буюк Британия таркибида ЕИдан чиқиб кетиши мўлжалланаётган) ўртасидаги баҳсли чегара масаласи «Брюссель билан биргаликда» ҳал этилиши лозим.
Ирланд «бэкстопи» деб аталаётган вазиятга кўра, Шимолий Ирландия ва Ирландия ўртасида чегара бўлмаслиги керак. Шу билан бирга, Шимолий Ирландия Brexit ўтиш даври бошланганидан сўнг ЕИ божхона иттифоқи ва ягона Европа бозори таркибида бўлиши лозим.
Brexit 29 мартга мўлжалланган. Шундан сўнг, Мэйнинг режасига кўра (ушбу режа Британия парламенти томонидан рад этилган) Буюк Британияда 2020 йил 31 декабргача ўтиш даври амал қилади.
Мавзуга оид
14:48 / 24.11.2024
Лондон ЕИ билан муносабатларни тиклаш учун музокарачи қидирмоқда
08:53 / 01.12.2022
Brexit: Брюссел Лондонга босим ўтказишнинг янги воситаларига эга бўлади
14:37 / 04.01.2022
Brexit’га бир йил тўлди: Британия Европа Иттифоқини тарк этиб ютдими ё ютқазди?
22:11 / 30.12.2021