Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳамбург аэропортида иш ташлашлар туфайли 60га яқин рейс бекор қилинди
Ҳамбург аэропорти ходимларининг иш ташлашлари туфайли 58та рейс бекор қилинди, деб хабар берди аэропорт маъмурияти.
Аввалроқ Verdi касаба уюшмаси Ҳамбург аэропорти ерусти хизмати ходимларини 24 соатлик иш ташлашга чақирганди.
"Ҳамбург аэропорти ерусти хизмати ходимларининг иш ташлашлари туфайли бугунга режалаштирилган 388та рейсдан 58таси бекор қилинди. Қолган рейслар ҳам бекор қилиниши ёки кечикиши эҳтимоли мавжуд", - дейилади аэропортнинг Twitter саҳифасида.
Verdi Германиядаги аэропортлар хавфсизлик хизмати ходимларининг ойлик маоши бир хил – соатига 20 евро бўлишини талаб қилмоқда. Ҳозирда ойлик маошлар ҳудудларга ва ходимнинг нима билан шуғулланиши – йўловчилар, юклар ёки маҳсулотларни текширишига қараб турлича миқдорда берилади.
Мавзуга оид
18:21 / 18.05.2025
Испанияда юзлаб бошпанасизлар аэропортни «эгаллаб олди»
10:30 / 15.05.2025
Россия аэропортлари 2025 йилда дронлар туфайли 217 марта ёпилди
14:19 / 01.05.2025
Урганч аэропорти Кореянинг Инчон аэропорти билан шерикликда бошқарилади
17:32 / 29.04.2025