Жаҳон | 01:05 / 04.02.2019
13808
1 дақиқада ўқилади

Мадуро Венесуэлада фуқаролик уруши юз бериши мумкинлигидан огоҳлантирди

Венесуэла президенти Николас Мадуро Венесуэлада сиёсий инқироз туфайли фуқаролик уруши бошланиши мумкинлигини айтди.

“Барчаси шимолий империя ва унинг ғарбий иттифоқдошларининг тажовузи ва ақлдан озганлиги даражасига боғлиқ бўлади”, деб айтган Мадуро Испаниянинг La Sexta телеканалига берган интервьюда.

Мадуронинг айтишича, расмий Каракас мамлакат ички ишларига ҳеч ким аралашмаслигини истамоқда. 

“Биз давлатимизни ҳимоя қилишга тайёрмиз ва “Венесуэлани бериб қўймаймиз”, деб қўшимча қилган Мадуро. 

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШнинг Венесуэладаги вазиятга ҳарбий аралашуви мумкинлигини айтган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид