Спорт | 10:13 / 04.02.2019
16338
1 дақиқада ўқилади
«Уҳуд» Нестеровнинг дебютида ғалаба қозониб, 9 ўйиндан иборат мағлубиятлар сериясини тўхтатди
Саудия Арабистони чемпионатида 18-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Бу турда Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Игнатий Нестеров «Уҳуд» клуби сафида дебют қилди.
Турнир жадвалида сўнгги ўринни эгаллаб турган Мадина шаҳри жамоаси ўз майдонида ўрта поғоналардаги «Ал-Иттифоқ»ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинда Нестеров тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Ушбу ғалаба «Уҳуд»нинг чемпионат бу мавсумидаги иккинчи уч очкоси бўлди. Бунга қадар жамоа фақат ноябрь ойи бошида ғалаба қозонган, охирги 9та ўйинда фақат мағлубиятга учраб келаётган эди.