Жаҳон | 08:22 / 07.02.2019
2927
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Мэй Brexit бўйича овоз беришни яна кечиктиради

Фото: AIDAN CRAWLEY/EPA

Британия бош вазири Тереза Мэй февраль ойи охирига қадар Brexit бўйича келишув юзасидан овоз беришни кечиктирмоқчи. Бу ҳақда The Telegraph ёзмоқда.

Таъкидланишича, Жамоатлар палатасидаги аксарият кўпчиликнинг парламент бош ташкилотчиси Жулиан Смит Мэй вазирлар маҳкамасини Brexit бўйича овоз бериш келаси ҳафтада бўлиб ўтмаслиги ҳақида хабардор қилган, сабаби бу вақтга қадар бош вазир Европа билан келишув лойиҳасини муҳокама қилишга улгурмайди.

Британиянинг Европа иттифоқи таркибидан чиқиши бўйича дедлайни 29 мартга белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британияда ҳукумат аъзолари Brexit’ни муҳокама қилиш учун махфий тарзда учрашишганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид