Жаҳон | 11:38 / 07.02.2019
30680
1 дақиқада ўқилади

«Путинга совға»: Клинтон Трампнинг ракеталар битими бўйича қарори ҳақида

Фото: Global Look Press/ZUMAPRESS.com/Nancy Kaszerman

АҚШ президентлигига собиқ номзод Хиллари Клинтон маълум қилишича, Америка етакчиси Дональд Трампнинг Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битимдан чиқиш қарори Россия президенти Владимир Путин учун «совға» ҳисобланади. Бу ҳақда The Hill ёзмоқда.

Клинтоннинг қайд этишича, собиқ президент Барак Обама маъмурияти Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш бўйича битим юзасидан Россия билан ҳамкорлик қилишда «нисбатан яхшироқ ишлаши» керак эди. Шу билан бирга, унинг фикрига кўра, Трамп Путинга совға тақдим этди, сабаби Россия президенти битим бўйича «алдамчи ҳаракатлар» учун «жавобгарликни» ўз зиммасига олмади.

«Дунёга ҳозирда керак бўлган энг сўнгги нарса - ядро қуроллари пойгаси», - деб таъкидлаб ўтди Клинтон.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия гипертовушли ракетани қачон яратиши маълум қилинганди.

Мавзуга оид