Спорт | 23:10 / 08.02.2019
16929
1 дақиқада ўқилади

Хави Мессини Қатарга чорлади

«Барселона» клубининг собиқ яримҳимоячиси Хави каталонияликлар етакчиси Лионель Мессини Қатарга чорлади.

39 ёшли испаниялик «Ас-Садд» клубидаги фаолиятини якунлагач, мураббий бўлишни режалаштирмоқда. 

Tribalfootball хабарига кўра, у жамоаси сафида Лионель Мессини кўришни истамоқда ва 31 ёшли собиқ жамоадошига таклиф жўнатган.

Ҳозирча Мессининг жавоби қандай экани маълум эмас. Унинг «Барселона» билан имзолаган шартномаси 2021 йил ёзигача мўлжалланган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид