Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда саккиз киши тузламадан заҳарланди
2019 йил 8 февраль куни Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов туманида яшовчи М.П. (аёл) ўз уйида оила аъзолари билан биргаликда уй шароитида тайёрланган помидор маҳсулотини (тузлама) истеъмол қилган ва натижада 8 нафар киши заҳарланган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, уларнинг 5 нафарига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган. Уч нафари касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар, уй шароитида тайёрланган тузлама маҳсулотларини истеъмол қилишда ҳамиша ҳушёр бўлинг, аввало унинг истеъмолга яроқлилик ҳолатига алоҳида эътибор қаратинг!” - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
17:03 / 22.05.2025
«Абдуназаровни мажбурий келтириш чоралари кўрилмоқда» – ИИБ юк машиналарига доир фирибгарлик ҳақида
09:12 / 22.05.2025
Сурхондарёда қовун еган фуқаролар заҳарлангани рад этилди
20:44 / 21.05.2025
Танзила Норбоева Жиззахда коррупция ҳолатлари бўйича танқидий йиғилиш ўтказди
17:58 / 21.05.2025