Спорт | 08:02 / 15.02.2019
11141
1 дақиқада ўқилади

Бахтиёр Мирзақулов Бутунжаҳон қўл жанги федерацияси раҳбариятига киритилди

Россия пойтахти Москва шаҳрида Бутунжаҳон қўл жанги федерацияси конгресси ўтказилди, деб ёзмоқда ЎзА.

Анжуманда 2018 йилги спорт мавсуми якунлари сарҳисоб қилинди ва 2019 йилда ўтказиладиган нуфузли мусобақалар тақвими тасдиқланди. Шунингдек, конгрессда Бутунжаҳон қўл жанги федерациясининг амалдаги президенти, россиялик Сергей Астахов қайтадан ташкилот раҳбарлигига сайланган. 

Фото: ЎзА

Қайд этилишича, Ўзбекистон қўл жанги федерацияси вице-президенти Бахтиёр Мирзақулов Бутунжаҳон қўл жанги федерациясининг вице-президенти этиб тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Kun.uz қўл жанги федерацияси вице-президенти Бахтиёр Мирзақулов билан суҳбат уюштирганди.

Мавзуга оид