Ўзбекистон | 17:42 / 15.02.2019
39559
2 дақиқада ўқилади

ДХМ ходимлари учун махсус форма яратилди

Фото: Давлат хизматлари агентлиги

15 февралдан бошлаб Давлат хизматлари марказлари ходимлари ташриф буюрувчиларни махсус униформада кутиб олишади. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, бугунги кунда давлат хизматлари марказларига ташриф буюрган ҳар бир шахс ўзини қулай, уларнинг фикр-мулоҳазаларини ҳисобга олинаётганлигини ҳис этишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Униформани ишлаб чиқишда мутахассислар ҳар бир ходимнинг индивидуал имиджи — ташкилот ҳақида умумий баҳо берувчи ягона корпоратив элементи эканлигини асос қилиб олдилар. 

Янги форма ходимларнинг қатъияти ва ишчанлигига урғу бериб, қулай ва ихчам. Униформа комплектлари ўз ичига махсус каштага эга пиджак ва нимча, шунингдек эркакларда тўплам билан битта рангдаги галстук ва шим, аёлларда учбурчак бўйин рўмоли ва юбкаларни қамраб олади. Умуман олганда, Давлат хизматлари марказлари ходимлари ўз касбларига муносиб кўринишда бўлади.

«Эслатиб ўтамиз, авваллари биз Марказлар ходимлари учун тасдиқланган тамойиллар ҳақида айтиб ўтганмиз. Умид қиламизки, муносиб ташқи кўриниш, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатишнинг мутлақо янги формати мавжуд бўлган бюрократ-амалдорлар стереотипини йўқ қилиб, халққа очиқ бўлган давлат хизматчилари янги тимсолини яратишга ёрдам беради», - дейилади Давлат хизматлари агентлиги хабарида.

Мавзуга оид