Спорт | 20:16 / 15.02.2019
9487
1 дақиқада ўқилади

Флойд Мейвезер Японияда яна бир жанг ўтказади

Фото: AFP

TMZ порталининг хабар қилишича, 41 ёшли боксчи Флойд Мейвезер Японияда яна битта кўргазма жанг ўтказади. Бирор марта мағлуб бўлмаган спортчи июлда япониялик собиқ боксчи билан жанг ўтказади. Ҳозирча бу боксчининг кимлиги номаълум. Мейвезер 3 раунд давом этадиган жанг учун 10 млн доллар олади. 

Америкалик 2018 йил 31 декабрда Токиода Rizin шоуси доирасида япониялик кикбоксчи Тенсин Насукава билан бокс жанги ўтказиб, рақибини 1-раундда нокаутга учратганди. Мейвезер ушбу жанги учун 9 млн доллар олган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид