Ўзбекистон | 15:20 / 15.02.2019
13732
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда урбанизация даражасининг ўсиши маъмурий ўзгаришга боғланиб қолгани айтилди

Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда шаҳар аҳолисининг салмоғи 10 фоизга ошди. Бундай ўсиш суръатларига, асосан маъмурий ўзгаришлар, 2009 йилда мингга яқин қишлоқ аҳоли пунктларининг шаҳар посёлкаларига айлантирилиши ҳисобига эришилган. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги тарқатган баёнотга таяниб Kun.uz мухбири хабар бермоқда. 

Вазирлик маълумотига кўра, 1991 йил Ўзбекистонда шаҳарликлар умумий аҳолининг 40,3 фоизини ташкил этган бўлса, 2018 йилга келиб бу рақам 50,6 фоизга ўсди. 

«Урбанизация даражаси бўйича Ўзбекистоннинг жаҳонда тутган ўрни паст. БМТ халқаро рейтинг кўрсаткичлари бўйича Ўзбекистон ушбу йўналишда 233 мамлакат орасида 155-ўринни эгаллади. Ваҳоланки, бу соҳада дунёдаги ўртача кўрсаткич 55,3 фоиздир», - дейилади вазирлик ахборотида.

Эслатиб ўтамиз, урбанизация жараёнларини фаоллаштириш мақсадида Шавкат Мирзиёевнинг парламентга мурожаатида урбанизация даражасини 2030 йилгача 60 фоизга етказиш вазифасини стратегик мақсад сифатида белгилаб берилганди.

Мавзуга оид