Ўзбекистон | 13:39 / 19.02.2019
26573
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон автомобиллар экспортини аста-секин қайта тикламоқда

Фото: Ravon

Ўзбекистон автомобиллар экспортини аста-секин қайта тикламоқда. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак беряпти.

Январь ойида мамлакат 200 минг долларлик автомобиллар экспорт қилди. Бу ўтган йил январь ойига нисбатан 98 фоизга кам бўлса-да, бироқ бу вақтга қадар экспорт тўхтатиб қўйилганди, сабаби у самарасиз бўлган.

Ўзбекистон янги нархларда ташқи бозорларга автомобиль экспортини давом эттириши ҳақида хабарлар 2018 йил декабрь ойи охирида пайдо бўлганди.

«Ўзавтосаноат» хорижий бозорлар конъюнктурасини ўрганиш учун автомобиллар партиясини жўнатди. Биз учун эҳтимолий мижозлар нарх омилига қандай реакция билдириши жуда муҳим», - дея хабар берганди «Ўзавтосаноат» бошқаруви раисининг ривожланиш ва маркетинг бўйича ўринбосари Умиджон Салимов.

Ravon қаторасига саккиз ой ичида Россияда автомобиллар сотмаяпти. Бундан Европа бизнеси уюшмасининг маълумотлари дарак бермоқда.

2019 йилнинг январида компания битта ҳам автомобиль сотмади, чунки улар ҳали ҳам сотувда йўқ.

Компаниянинг бозордаги улуши 0%га тушиб кетди, 2018 йил якунлари бўйича эса бу кўрсаткич - 0,3%, 2017 йилда - 0,9%ни ташкил этди.

Пасайиш Ravon сўнгги марта Россияда автомобилларни 2018 йил май ойида сотгани билан изоҳланади. Ўшанда улар Россиядаги кўпгина дилерлик марказларидан йўқолиб қолди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда енгил автомобиллар импорти кескин ошгани хабар берилганди.

Мавзуга оид